ҲАЗРАТИ СЎФИ ОЛЛОЁР

Сўфи Оллоёр мақбараси

sofi_olloyor_maqbarasi_rasm.jpg

ҲАЗРАТИ СЎФИ ОЛЛОЁР

Сўфи Оллоёр Марказий Осиё Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси, туркий тасаввуф адабиётнинг машҳур вакилларидан бири, мутасаввиф шоир, адиб, йирик диншунос аллома ва давлат арбоби сифатида Туркистон халкдари ўртасида юксак хурмат-эътибор қозонган сиймодир.
Алломаларимиз, улуғ одамлар бир жойда туғилиб, бошқа бир жойни обод киладилар дейишган. Тарихдан биламизки, улуғ аллома Имом Исмоил Бухорий Бухорода туғилиб, ўз юртига сиғмай, қувғин килингач, Самарқандга йўл олиб, Хартапг қишлоғига келиб, шу ерни макон айлаб, бугунги кунда ўз номи билан шу жойни Жаҳонга машҳур қилдилар.
Сўфи Оллоёр ҳазратлари ҳаётида ҳам шундай воқеа бўлиб, Каттақўрғонда туғилиб, ўз юртига сиғмай Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги Катта Вахшивор деган тоғ қишлоғига келиб жойлашиб шу ерни макон топдилар. Мана, 300 йилдан буён шу қишлоқ номини юртимизга танитиб турган бўлсалар, ишончимиз комилки буюк алломанинг номи келажакда Катта Вахшивор кишлогини Жаҳонга машҳур қилади.
Сўфи Оллоёр тахминан 1663 йилда Самарқанддаги Каттақурғон мавзеъида, солиҳ-тақводор Оллоқули хонадонида дунёга келади. У ёш пайтиданоқ савод чиқаради, яъни олти ёшларидаёқ Қуръони Каримни ўқиб туширади.
Дастлаб Шайхлар қишлоғида таълим олиб, сўнгра 12 ёшида Бухорога бориб Жўйбор мадрасида ўқишни давом эттиради. Сўфи Оллоёр ўзининг иқтидори, қобилияти, донолиги туфайли мадрасани имтиёзли тугатиб, Бухоро хонининг эътиборига тушади, мақтов ёрлиғи билан мукофотланиб, 25 ёшида хонликнинг божхона-солиқ тўралиги лавозимига тайинланади. Бу лавозимда ҳалол ва фидоийлик билан ишлаб хонлик хазинасини бойитишга муносиб хисса қўшади. Хоннинг мақтов ва мукофотларига сазовор бўлади, лекин оддий фуқароларнинг қийинчиликларини, хонликдаги баъзи мансаб ахлининг нохақликларини кўриб ўз вазифасидан воз кечиб, минбад тақво йўлини тутишга ахд қилади. Ниҳоят тасаввуф йўлини танлаб, зухду ибодатга берилиб кетади. Уша даврнинг улуғ олими, шайх Ҳабибуллоҳ қўлида 12 йил таҳсил олиб, тариқат сирларини ўрганиб, ўзи ҳам шайхлик (Сўфийлик) даражасига етади. Халққа шариат ва тасаввуф таълимотини тушунтириш мақсадида Тожикистон ва Узбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларига (Панжикент, Ургут, Шаҳрисабз, Ғузор, Дехқонобод, Бойсун, Шеробод, Қабадиён, Қоратегин, Ҳисор, Деҳнов ва бошқа жойларга) сафар қилиб, у ерларда бир неча йиллар яшаб толиби илму ирфонларга шариат ва тариқат аҳкомларидан таълим беради. Сўфи Оллоёр забардаст шоиргина эмас, айни пайтда йирик мутафаккир, олим ҳамдир. У «Махзанул мутеъийн» асарини араб тилида, «Маслакул муттақин» ва «Муродул орифин» асарларини форс тилида, «Саботул ожизин» китобини ўзбек тилида ёзиб, Ислом оламига улуғ мерос қолдириб кетган.
Сўфи Оллоёр китоблари қадимда мадрасаларда, халқ орасида кенг ўқитилганлиги учун ҳам унинг номи ва китоблари машхур бўлиб кетган. Сўфи Оллоёрнинг «Саботул ожизин» китоби одамлар орасида «Мағзи Қуръон» сифатида эътироф этилган ва асарни баъзилар ёддан билишган. Сўфи Оллоёр асарлари жуда кўп марта қўлёзма сифатида кўчирилган ва нашр қилинган.
Сўфи Оллоёр адабий мероси ўзбек мумтоз адабиёти ва тасаввуф тарихида алоҳида ўрин тутади. Агар Ҳожа Аҳрор Валий, Маҳдуми Аъзам каби бобокалонларимиз Нақшбандия таълимотларини ижтимоий хаётга тадбиқ этишга намуна кўрсатган бўлсалар, Сўфи Оллоёр бу тариқатнинг таълим тизимини миллий мадрасаларга ҳам олиб кирди. Улуғ олимнинг «Маслакул муттақин» асари Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Татаристон ва бошқа ўлкаларда бир неча бор чоп этилган.
Сўфи Оллоёр Марказий Осиё минтақаларида яшовчи туркий ва форсий забон халқларни ўз асарлари билан баҳраманд этиб, уларни ягона исломий ва ахлоқий ҳамда фалсафий-эстетик мафкура ялови остида бирлаштирди. Натижада, унинг саъю харакати туфайли курраи заминнинг турли минтақаларида яшовчи халқлар бир-бирлари билан маънан яқинлашдилар, бир-бирларининг маърифатпарварлик ғояларидан хабардор бўлдилар. У ўзининг ана шундай хизматлари билан миллионлаб кишиларни муаллими ва мураббийсига айланди.
Катта Вахшивор қишлоғининг машҳурлиги Сўфи Оллоёр ҳазратларининг номи билан боглиқ. Сўфи Оллоёр бу қишлоқни ободонлаштириб, Қорабулоқ номи билан аталувчи булоқдан чиқган сувни қишлоққа олиб келиб, 1713 йилда халқ ҳашари усулида масжид қуриб ишга тушуради. Бу масжид бугунги кунда ҳам халқга хизмат қилмокда.
Сўфи Оллоёр хаётининг кейинги йилларини (1710-1721) Сурхондарё вилояти Денов туманидаги (хозирги Олтинсой тумани) Катта Вахшивор қишлоғида ўтказиб 90 ёшларида шу жойда вафот этган ва дафн этилган. Серфайз қабрлари Катта Вахшиворда.